Қозоғистон мусулмонлари идораси 2022 йилдаги Рамазон ойи 2 апрелдан бошланиб, 2 майга қадар давом этишини эълон қилди.
Бу ҳақда 25 март куни Нурсултон шаҳрида мамлакат бош муфтийси Наврўзбай Тағанули раислигида ўтказилган Қозоғистон мусулмонлари идораси президиум йиғилишида маълум қилинди.
Қайд этилишича, бундай қарор Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон мусулмонлари идоралари билан келишув асосида қабул қилинган.
Шунингдек, қўшни Қозоғистон муфтияти Рамазон ҳайити 2 май санасида нишонланишини маълум қилган.