Жиззахлик муаллима: “Ҳашар оши” олиб бордим, бир грамм ҳам пахта термаганман

Улашиш:

Жиззахдаги мактаб ўқитувчиси Гулбаҳор Самадова давлат мукофотига лойиқ кўрилгани ҳақидаги хабар пахта даласида эшитилгани тўғрисида тарқалган маълумотларга ойдинлик киритди. Унга кўра, ўқитувчи ўз хоҳиши билан меҳнаткашларга таом олиб борган, аммо теримда иштирок этмаган.

Самадова таъкидлашича, у 14 сентябрь куни “ҳорманг” дейиш мақсадида пахта даласига борган, аммо пахта термаган. Президент фармони билан у 11 сентябрь куни “Шуҳрат” медали билан тақдирлангани ҳақидаги хабарни эса кейинроқ эшитган. “Мени пахта теришга кучим йўқ. Фаолиятим давомида маданий ва таълим соҳасида кўплаб натижаларга эришганман. Агар мен ҳам далада ишлаган бўлсам, бу каби ютуқларга эриша олмаган бўлардим”, — деди муаллима.

Маълумот учун, Гулбаҳор Самадова 35 йилдан бери педагог сифатида фаолият юритиб келади. Унинг ўқувчиларидан 3 нафари президент мактабларига қабул қилинган. Самадова 2022 йилда Республика халқ таълими вазирлиги ўтказган “Устоз мукофот уз” танловида 3-ўринни эгаллаган, 2024 йил “Илм-фан бунёдкори” Республика танловида ғолиб бўлган ҳамда шу йилнинг октябрь ойида МДҲ миқёсидаги эсдалик нишони билан тақдирланган.

Бундан ташқари, 2025 йил 15 май куни у “Ибратли оила” кўкрак нишонига ҳам эга бўлган. Унинг таъкидлашича, ўқитувчи меҳнатини пахта терими билан эмас, балки таълимдаги ютуқлари билан баҳолаш тўғри.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.