Мусулмонлар идораси Рамазон ойи бўйича баёнот берди

Хато ҳақида хабар Чоп этиш
СИ ОВОЗ Мақолани тинглаш 00:00 / 00:00

Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Рамазон ойи бўйича хабар билан чиқди.

Унда айтилишича, идорада муборак Рамазон ойини муносиб кутиб олиш ва Ислом дини тартиб-қоидалари асосида ойни кузатиш бўйича ишчи гуруҳ тузилган.

Таниқли уламолар ва малакали мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ Рамазон ойи киришини астрономик таҳлиллар асосида кузатиб боради ва унинг натижаларини Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашига киритади.

Рамазон ойи бошланиши ҳақидаги хабар Уламолар кенгаши томонидан кўриб чиқилади.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг