Ўзбекистонда ипотека кредитлари учун субсидиялар бериш қайта бошланди

Улашиш:

Ўзбекистон ҳукумати ипотека бўйича дастлабки тўлов ёки фоизларни қоплаш учун субсидиялар беришни қайта бошлаган. 

Субсидия-бу ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олиш учун кредит бўйича дастлабки тўлов ёки фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун фуқарога банкда унинг номига очилган тегишли ҳисоб рақамига давлат бюджетидан ўтказиладиган пул маблағлари ҳисобланади.

Субсидияни 18 ёшга тўлган фуқаролар олишлари мумкин. Субсидия маълум бир ижтимоий мезон бўйича уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган кам таъминланган оилаларга берилади.

Ҳужжатга кўра, даромадлари қуйидаги мезонларга жавоб берадиган оилалар юқори даромадли оилалар ҳисобланмайди. Улар субсидия олиш учун мурожаат қилишлари мумкин:


  • қишлоқ жойларда- энг кам иш ҳақининг 3 бараваридан 6,9 бараваригача;

  • Қорақалпоғистон ва вилоятлар шаҳарларида- энг кам иш ҳақининг 3 бараваридан 8 бараваригача;

  • Тошкентда - энг кам иш ҳақининг 3 бараваридан 9,2 бараваригача.


Ўзбекистонликлар ипотека кредитлари бўйича субсидиялар олиш учун my.gov.uz портали орқали электрон шаклда ариза топширишлари мумкин.

my.gov.uz порталининг "Менинг аризаларим" бўлимида ижобий хабар олгандан сўнг ариза берувчи қурилиш (пудратчи) ташкилоти билан уй-жойни ипотека кредити орқали сотиб олиш тўғрисида жавобда кўрсатилган уй нархидан ошмайдиган миқдорда шартнома имзолайди.

Субсидия битта оилага (оила аъзоларидан бирига) атиги бир марта берилади.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.