Дўстликда ўтган сайёр қабулда 4-сектор раҳбари 14 та мурожаатдан 6 тасини жойида ҳал этди

Улашиш:

Фуқаролар билан тўғридан тўғри очиқ мулоқот қилиш, уларнинг мавжуд муаммоларини аниқлаш ва бевосита жойида ҳал этиш мақсадида Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Бекзод Тошпўлатовнинг навбатдаги сайёр қабули Дўстлик туманида ташкил этилди.

 

 

Сайёр қабулда фуқаролар томонидан кредит олиш, ишсизлар бандлиги, уй-жойни таъмирлаш, тадбиркорлик фаолияти, мол-мулк ва ер солиқлари, электр энергияси узлуксизлигини таъминлаш учун бетон таянч устунлари ўрнатиш, йўлларни таъмирлаш, тикувчилик қилиш учун тикув машинаси олишда кўмаклашиш каби масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди.

Қабул давомида доимий даромадга эга эмаслиги боис “Темир дафтар”да турадиган 5 нафар аёлларга замонавий тикув дастгоҳлари, 2 нафар аёлларга эса электр печлари берилди.

 

Аҳоли билан ўтказилган сайёр учрашув қабулда жами  41 нафар фуқаро иштирок этди. Улардан тушган  14 та мурожаатлардан жойида 6 таси ижобий ҳал этилиб, қолган 8 та мурожаат тегишлилиги юзасидан ташкилотларга юборилди ва назоратга олинди.

 

 

Дўстлик тумани 4-сектор ҳудудидаги (Боғзор, Мевазор, Саноатчилар МФЙ) аҳолиси орасидан ҳозирги кунда ишсиз бўлган Боғзор МФЙда яшовчи 11 нафар хотин-қизлар Жиззах вилоят 4-сектор раҳбари Бекзод Тошпўлатовнинг ташаббуси билан “Дўстлик барака чеварлари” тикувчилик фабрикасига доимий ишга жойлаштирилди. Сайёр қабулда “Дўстлик барака чеварлари” тикувчилик фабрикаси раҳбари Улуғбек Тўрақуловга ҳудуддаги барча ишсизларни доимий иш билан банд қилишда ўз хиссасини қўшиб келаётганлиги сабабли вилоят 4-сектор раҳбари ўз миннатдорчилигини билдириб “Ташаккурнома” топширилди. Шундан сўнг, мазкур корхонада ишчи – ходимларга яратилган шароитлар билан танишилди. Ходимлар билан суҳбатлашилиб, иш ҳақлари, буюртмаларни етказиб бериш жараёнлари, ёшларни ҳунарга ўргатиш борасида қилинаётган ишлар ўрганилди.

 


Айни пайтда ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш, паррандачилик ва балиқчилик йўналишидаги лойиҳалар ҳам ўрганилди. Тадбиркорларнинг муқим даромад топиши учун қандай ёрдам кўрсатиш кераклиги борасида суҳбатлашилди.

Айни пайтда сектор ҳудудидан ўтган марказий йўлни таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.

 

Жиззах вилоят ДСБ ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.