Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида эркак қаровсиз қолиб, танасини қуртлар босиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Вилоят прокуратураси мазкур эркак вафот этганини маълум қилди.
Зомин туман Даштобод шаҳар тиббиёт бирлашмасининг туман ИИБга берган хабарига кўра, фуқаро А.У. 9 июнь куни вафот этган. Патологик-анатомик тадқиқотининг дастлабки хулосасида, фуқаро А.У.нинг ўлимига ўткир жигар ва юрак қон томир етишмовчилиги, жигар циррози касаллиги сабаб бўлгани кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Зомин туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.