Жиззах шаҳридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан тижорат банклари ва акционерлик жамиятлари манфаатига кредит қарздорликларни ундириш борасида ижро ишлари самарали давом этмоқда.
Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 2024 йил 5 декабрдаги қарорига кўра, қарздор “У.П.Т” МЧЖ ҳисобидан “Микрокредитбанк” АТБ фойдасига 3 миллиард 84 миллион 529 минг 641 сўм ундириш бўйича ижро ҳаракатлари амалга оширилди. Суд ҳужжатига асосан қарздорга тегишли бўлган “Малибу 2” русумли автотранспорт воситаси хатловга олиниб, гаров шартномасига мувофиқ аукцион савдосига қўйилди.
Автотранспорт воситасининг бошланғич баҳоси 114 миллион сўм этиб белгиланган бўлиб, унинг савдосидан тушган маблағлар қарздорликни қоплаш учун йўналтирилади.
Мазкур жараён қарздорликни қонуний тарзда ундиришда Мажбурий ижро бюросининг самарали ишларидан яна бир кўриниш бўлди.