Жиззах шаҳридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан тижорат банклар ва акционерлик жамиятлари манфаатига кредит қарздорликларини ундириш юзасидан ижро ишлари самарали тарзда олиб борилмоқда.
Жумладан, Жиззах туманлараро судининг 2022 йил 6 ноябрдаги қарори асосида “S.P” МЧЖдан Ўзмиллийбанк АТБ Жиззах вилоят филиали фойдасига 1 миллиард 544 миллион 47 минг 170 сўм миқдоридаги қарздорликни ундириш бўйича ижро ҳаракатлари амалга оширилди. Ушбу жараёнда қарздорга тегишли бўлган “Ғилдиракли экскаватор”га қидирув эълон қилинган.
Қидирув жараёнлари натижасида техника топилиб, хатловга олинди. Мазкур чоралар туфайли қарздор “S.P” МЧЖ суд қарорида кўрсатилган қарзни тўлиқ тўлашга мажбур бўлди.
Мазкур ҳолат Мажбурий ижро бюроси томонидан қарздорликни ундириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини яна бир бор тасдиқлайди.