Хитойдаги авиаҳалокат қурбонларини қидириш тўхтатилди

Улашиш:

Хитой жанубида China Eastern Airlines авиакомпаниясининг Boeing 737 йўловчи самолёти қулаган жойда кенг кўламли қидирув-қутқарув операцияси ёмғир туфайли тўхтатилди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси хабар берган. 

Қайд этилишича, ёмғир тўхтаганидан кейин нафақат бедарак йўқолганларни қидиришни давом эттириш, балки дренаж ишларини ҳам олиб бориш режалаштирилган, чунки қутқарувчиларнинг сўзларига кўра, маҳаллий тупроқ кўп сувни ўзига сингдиради ва қидирув зонасида кўчки содир бўлиши эҳтимоли бор. Бу ишни сезиларли даражада мураккаблаштириши мумкин. 

Телеканалнинг хабар беришича, ҳалокат жойида ҳали ҳам ёқилғи ҳиди бор. 

Маълумот ўрнида, 21 март куни Хитойнинг Гуанчжоу автоном райони, Учжоу шаҳри, Тенг туманида China Eastern Airlines авиакомпаниясининг Boeing 737 йўловчи самолёти ҳалокатга учради ва ўрмон ёнғинига сабаб бўлди. Фуқаро авиацияси бошқармаси бортида 132 киши, жумладан 123 йўловчи ва тўққиз нафар экипаж аъзоси бўлган самолёт ҳалокатга учраганини тасдиқлади. 2015 йилдан бери фойдаланилаётган лайнернинг ҳалокатга учрашининг мумкин бўлган сабаблари ҳозирча маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга самолёт ҳалокатга учрагани муносабати билан таъзия билдирганди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.