Хитойдаги ҳалокатли торнадо видеоси тарқалди

Улашиш:

Хитойнинг жануби-шарқидаги Гуандун провинциясининг Чаочжоу шаҳрида содир бўлган кучли торнадо видеоси тарқалди.

Кеча, 2 июль куни Хитойда кучли торнадо кузатилди. Ижтимоий тармоқларда даҳшатли ҳодиса акс этган видеолар пайдо бўлди.

Кадрларда кучли қуюннинг улар томини бўлаклаб ташлаши, электр узатиш линияларини узиши ва айрим биноларни тўлиқ вайрон қилишини кўриш мумкин. Бундан ташқари, Гонконг қирғоқларида муҳандислик кемаси ҳалокатга учраган.

Қутқарув операцияси давомида уч нафар экипаж аъзоси топилган. Яна 27 кишининг тақдири номаълумлигича қолмоқда.

Гонконгда тропик бўроннинг махсус маъмурий ҳудудига яқинлашиш фонида ўн балли шкала бўйича саккизинчи огоҳлантириш даражаси эълон қилинган.

Аввалги торнадо Хитой жанубида 19 июнь куни содир бўлган эди.


2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.