Оқиб бораётган «Жигули»: Жиззахга кучли сел келди (видео+фото)

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

Кеча Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кучли ёғингарчиликлар сабаб сел келиши кузатилди.

Айниқса, марказий вилоятлар, жумладан, Жиззахда анчагина катта сел ҳодисалари содир бўлган.

Xabar.uz’га тақдим қилинган видеоларда Фориш тумани, Эгизбулоқ қишлоғида сел ҳатто мактаб ва боғчага зарар етказаётгани, айрим аҳоли уйлари сув остида қолганини кўриш мумкин. Сел «Жигули» автомобилини бемалол оқизиб кетаётганидан табиий офат кучи сезилади.

Охирги хабарларга кўра, сувнинг шашти анча камайган. Ҳозирча ФВВ ҳодиса юзасидан баёнот берганича йўқ.

Эслатиб ўтамиз, "Ўзгидромет" аввалроқ кучли ёмғирлар сабаб сел келишидан огоҳлантирганди.

Фото: Xabar.uz
Фото: Xabar.uz
Фото: Xabar.uz
Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг