Жиззахда подполковник 13 яшар қизнинг ҳаётини сақлаб қолди

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

Зомин туманида содир бўлган сел ҳодисасида подполковник 13 ёшли қизнинг ҳаётини сақлаб қолди. 

Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ томонидан тақдим этилган лавҳада маълумот берилган. 

Айтилишича, Зомин туман ИИБ бошлиғи Фарҳод Тўйчиев сел йўлидаги дарахтга чиқиб жон сақлаган қизни қутқарган. 

Шунингдек, яна икки нафар ИИБ ходими сел оқиб кетаётган икки фуқарони қутқаришга муваффақ бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, 4 май куни кучли ёғингарчиликлар оқибатида Жиззах вилоятининг айрим ҳудудларида сел кузатилганди. ФВВ ҳодиса юзасидан баёнот бериб, бир киши қутқарилганини маълум қилганди.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг