Пахтакор туманидаги сайёр қабулда фуқароларнинг барча мурожаатларига ечим топилди

Улашиш:

Жиззах вилоят ДСБ бошлиғи, 4-сектор раҳбари томонидан Пахтакор туман Оқ булоқ МФЙ, “Пахтакор тумани саноат технологиялари техникуми” биносида сайёр қабули ўтказилди.   

Қабул бошланишидан олдин қабулга келган фуқароларга ҳудудларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда камбағалликни қисқартириш бўйича мамлакатимизда олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот бериб ўтилди.

Шундан сўнг, сайёр қабулда тегишли ташкилот вакиллари билан бирга ҳар бир фуқаро алоҳида қабул қилиниб, уларнинг муаммо, таклиф ва эътирозлари бирма-бир эшитилди. 

Қабул жараёнида “Ёшлар дафтари”га киритилган 1 нафар фуқарога тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача бўлган қисмини тўлаб бериш ва 1 нафар фуқарога сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини тўлиқ миқдорда қоплаш учун субсидия ажратиш сертификатлари берилди.

 

“Ҳар бир оила—тадбиркор” Давлат дастури асосида хизмат кўрсатиш соҳаси бўйича   1 та фуқарога кредит сертификати берилди.

“Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган 2 нафар хотин-қизларга субсидия асосида тикув машиналар берилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.