Дўстлик туманидан 30 нафар ёшларнинг сафарбарлик чақирув резервини ўташ учун бадал пули субсидия асосида тўланди

Улашиш:

Дўстлик туманидаги маҳаллаларда ўтказилган хатлов натижасида 30 нафар ёшларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини тўлиқ миқдорда қоплаш учун субсидия ажратилган бўлиб, жорий йилнинг 2 ноябрь куни Дўстлик туман маданият марказида ватан олдидаги шарафли бурчни бажариш учун жўнаб кетди.

           

Ташкил этилган тадбирда Дўстлик тумани ҳокими Шавкат Дарвишев сўзга чиқиб, бугун “Янги Ўзбекистон” ҳаётининг барча соҳалари чуқур ислоҳотлар майдонига айлангани, мамлакатимизда “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни ижроси юзасидан ёшлар муаммоларини ҳал этиш, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича Нукус шаҳар тажрибаси Дўстлик туманида бир қатор амалий ишлар бажарилиб ёшлар муаммолари ўз ечимини топаётганлиги хусусида айтиб ўтди.

Тадбир давомида вилоят хокими ўрибосари Акмал Савурбаев сўзга чиқиб маҳаллалардаги ишсиз ва банд бўлмаган ёшларнинг муаммолари тингланиб, тегишли раҳбарлар иштирокида барча масалалар жойида ҳал қилинаётгани, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ учун жўнаб кетаётган ёшларнинг келгуси ишларига омад тилади.

Шундан сўнг ёшлар сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ учун келишиб хизматни бошлашди.

 Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.