Афғонистон Ўзбекистон билан чегарадаги белгиларини янгилашни режалаштирмоқда

Улашиш:

Афғонистон қўшни давлатлар билан чегара белгиларини янгилаш режаси устида ишламоқда. Бу ҳақда TOLOnews хабар бермоқда.

Афғонистоннинг чегара ва қабила ишлари вазирлиги вакили Ҳамдулла Фитрат қўшни давлатлар, жумладан, Хитой, Туркманистон, Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегара белгиларини янгилаш режаси бўйича ишлар давом этаётгани ҳақида маълум қилган.

Айтиш жоизки, 144 километр узунликдаги Афғонистон-Ўзбекистон чегараси Ўзбекистоннинг энг қисқа ташқи чегараси ҳисобланади. У Амударё дарёси бўйлаб ўтади.

"Афғонистон томонидан тан олинган назорат-ўтиш пунктларига белги қўйиш яхши қадамдир", - дея изоҳ берди Афғонистоннинг сиёсий ва стратегик масалалари бўйича мутахассиси Тарик Фарҳодий.

Хабарларга кўра, бугунги кунда Толибон Эрон билан чегара белгиларининг тахминан 15 фоизини янгилаган.

Умуман олганда, сиёсатшуносларнинг фикрича, Афғонистон, Хитой, Туркманистон, Ўзбекистон, Эрон ва Тожикистон ўртасидаги чегара белгиларини янгилаш баъзи муаммоларни ҳал қилишнинг самарали воситаси бўлади.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.