Бахмалдаги сайёр қабулда аҳолига сайёр хизматлар кўрсатилди

Улашиш:

Чекка ҳудудларда яшаётган аҳолининг мавжуд муаммоларини ўрганиш ва қилинаётган ишлар билан танишиш мақсадида Жиззах вилояти ҳокими Э.Салиевнинг Бахмал туманидаги “Ўрмончи” маҳалласида сайёр қабули ташкил этилди. Мазкур қабулда туман марказидан қарийб 60 км олис ҳудудда яшаётган аҳолининг турмуш тарзи билан яқиндан танишилди ва уларни қийнаб келаётган муаммолар тингланди. 

Аҳоли муаммолари билан танишиш жараёнида фуқаролар томонидан коммунал соҳалар, ишсизликни бартараф этиш, қишлоқ ички йўлларини таъмирлаш, даволаниш, ишга жойлашиш, моддий ёрдам масалалари кўтарилди.

Хусусан, мазкур қабул давомида  Давлат хизматлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи Акмал Эргашев ҳамда туман ДХМ ходимлари ҳам иштирок этиб аҳолининг муаммоларини тинглаб уларнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича масалалари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Айнан кадарст масаласида 1 та нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ҳамда 7 нафар фуқарога ҳужжатларни расмийлаштириш тартиблари тушунтириб ўтилди.

Шу куни ҳудудда истиқомат қилувчи 15 та деҳқон хўжаликларига электрон рақамли имзо калити олиб берилди. субсидия асосида уй жой олиш ниятидаги фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Фарзандларини мактабгача таълим ташкилотига электрон навбатга қўйиш истагидаги фуқаролардан эса мурожаатлар қабул қилинди.

ДХА Жиззах вилоят бошқармаси Ахборот хизмати 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.