Қозоғистонда банкларнинг фаолияти вақтинчалик тўхтатилди

Чоп этиш

Қозоғистонда банкларнинг барчаси ишлашдан вақтинчалик тўхтади. Бу ҳақда республика Миллий банкининг расмий вакили Олжас Рамазоновга таяниб, «Интерфакс» хабар берди.

Рамазоновнинг сўзларига кўра, «ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан аксилтеррор операциялар ўтказилаётгани ҳамда интернет ишидаги вақтинчалик узилишлар ҳисобга олинган ҳолда, шунингдек, молия институтлари ходимлари ва молиявий хизматлар истеъмолчиларининг саломатлиги ҳамда ҳаётини ҳимоя қилиш учун барча молия ташкилотларининг фаолияти вақтинча тўхтатилган.

Қозоғистонда интернет узилгани сабабли 5 январдан нақд пулсиз тўловларни амалга оширишнинг иложи бўлмаяпти.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив