Келес кўпригида автомобиллар ҳаракати тўхтатилди

Улашиш:

Келес кўприги орқали автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинчалик тўхтатилди.

4Р-4 «Тошкент ш. – Келес ш. –Қозоқкентсой қ. – М39» автомобиль йўли (820 км) Сариёғоч қишлоғи шахобча автомобиль йўлида олиб борилаётган реконструкция ишлари муносабати билан, Келес йўли кўчаси ҳамда Юқори Кўктерак кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич (кўприк) сунъий иншоотида 2021 йил 23 май куни соат 11-00дан таъмирлаш ишлари якунлангунга қадар транспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик тўлиқ тўхтатилди. 

Ушбу йўналишда ҳаракатланадиган автомототранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик туманнинг Ҳасанбой қишлоғи ҳудудидан ўтган 4Н-699 ва 4К-702 автомобиль йўли орқали ташкил этилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.