Ҳокимликларга йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишини қайд этиш учун йўлнинг исталган жойида радар ва камераларни ўрнатишга рухсат берилди

Улашиш:

Ҳокимликларга йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишини қайд этиш учун йўлнинг исталган жойида радар ва камераларни ўрнатишга рухсат берилган. Шунингдек, уларга тушган жариманинг 30 фоизи берилади.  

Бу президентнинг “Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорида назарда тутилган.

Ҳужжатда айтилишича, эндиликда туман ва шаҳар ҳокимликларига йўл ҳаракати қоидабузарликларини фото ва видео орқали қайд этиш учун автомобиль йўлларига махсус автоматлаштирилган дастурий- техник воситаларини ўрнатиш ҳуқуқи берилган.

Шу билан бирга, ушбу дастурий-техник воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун олинган жарималарнинг 30 фоизи бевосита маҳаллий бюджетларга юборилади.

Ушбу маблағлар транспорт ҳаракатини рақамлаштириш, йўл инфратузилмасини ривожлантириш, шунингдек йўл-патруль хизматининг қўшимча штат бирликларини жорий этиш учун ишлатилиши керак.

Таъкидлаш керакки, мазкур ҳужжат доирасида яна бир қатор муҳим лойиҳалар амалга оширилади. Улар орасида:

  • 2023 йилнинг охиригача Тошкентнинг барча чорраҳаларида йўл ҳаракати қоидабузарликларини фото ва видео орқали қайд этиш тизими ишга тушади;

  • йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун ҳайдовчиларни жазолашнинг балли тизими 2002 йил 1 декабрдан бошлаб ишлайди;

  • Ўзбекистонда барча йўллар пиёдалар ва ҳайдовчилар учун хавфсизлигидан келиб чиқиб маълум рангларга бўлинади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.