Эронда афғонистонлик эркак 10 ёшли қизини калтаклаб ўлдирди

Улашиш:

Эронда афғонистонлик эркак уйдаги бетартиблик сабаб 10 яшар қизини калтаклаб ўлдирди, деб хабар бермоқда Herna нашри.

Хабарга кўра, воқеа 20 август куни Рей шаҳрида содир бўлган. Полиция маълумотларига кўра, қизча электр кабели билан қаттиқ калтакланган бўлиши мумкин.

Қизнинг отаси қўлга олиниб, ўз жиноятига иқрор бўлган ва воқеа қандай бўлгани ҳақида айтиб берган:

“Эронда бир аёл билан танишиб, оила қургандим. Воқеа содир бўлган куни дам олишга кетдик, қизим уйда ёлғиз қолди, бир неча соатдан кейин қайтганимизда, уйдаги тартибсизликка дуч келдим. Биз йўқлигимизда буни қизим қилганини англадим. Қаттиқ ғазабланиб, уни бир неча марта электр кабели билан урдим. Кейин болам ухлаб қолди, лекин эрталаб уйғонмади”.

Полиция эркакка нисбатан жиноий иш қўзғатган, қўшимча тергов олиб борилмоқда.

Хабарга кўра, Эронда яшовчи Афғонистон фуқаролари ўртасида тез-тез жиноий ҳодисалар рўй беради, бироқ вояга етмаган боланинг отаси томонидан ўлдирилиши кам учрайди.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.