Айрим тоифадаги талабаларга контракт пулининг 50 фоизи тўлаб берилади

Улашиш:


 

Ёшлар ишлари агентлиги вилоят ҳокимликлари билан ҳамкорликда “Талабага мадад” лойиҳасини ўтказмоқда. Бунда иқтисодий муаммоларга дуч келаётган талаба-ёшларнинг тўлов-контракти миқдори 50 фоизгача тўлаб берилади. Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги маълумотига таяниб Хушнудбек хабар бермоқда.

Маълумотда келтирилишича, 12 тоифа ушбу лойиҳада қатнашиш учун ариза бериши мумкин, масалан:

— оила “Темир дафтар”га киритилган бўлса;
— етим ёки боқувчисини йўқотган бўлса;
— ота-онасида ёки ўзида ногиронлиги бўлса;
— меҳрибонлик уйлари битирувчиси бўлса;
— ёш оилада эр-хотин ҳам талаба бўлса;
— оилада бир нечта фарзанд контрактда ўқиса ва ҳ.к.

Батафсил рўйхат тепадаги расмда келтирилган.

Лойиҳада қатнашишнинг қўшимча шартлари:

• талаба 18 дан 30 ёшгача бўлиши керак;
• бакалавриат ҳамда магистратура талабаси ҳам қатнаша олади;
• кундузги, сиртқи, кечки ва махсус-сиртқи таълим шакли қатнаша олади.

Имкониятдан фойдаланиш учун https://yoshlardaftari.uz/#/help-student/create линки орқали тизимдан рўйхатдан ўтиш лозим.

Имкониятни қўлдан бой берманг!

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.