5 йил стажга эга ходимларини сиртқи ва кечки ўқишга тавсия этиш ҳуқуқи берилган ташкилотлар (жадвал)

Улашиш:

Давлат қабул комиссиясининг қарори билан жорий йилда ҳам иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилишга рухсат берилди. Бу ҳақда «Xushnudbek.uz» канали хабар бермоқда.

Шунингдек, тавсия этиш ҳуқуқига эга бўлган вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг рўйхати тасдиқланди (жами 71 та ташкилот).

Рўйхатдаги ташкилотлар 100 нафаргача ходимга тавсиянома бериши мумкин.
Тавсияномани шахсан биринчи раҳбар бериши керак. Масалан, боғчада ишлаётган ходимга тавсияномани МТМ вазири Агрепина Шин беради. Молия тизимида ишлаётган ходим учун шахсан Молия вазири Тимур Ишметов тавсия беради ва ҳ.к.

Сиртқи таълим шакли учун 5 йил, кечки таълим шакли учун 4 йил ўқилади.
Суҳбат асосида талаба бўлган ходимларнинг тўлов-шартнома маблағлари ишлаб турган ташкилот томонидан тўлаб берилади.

5 йил стажга эга бўлган ва ташкилотнинг биринчи раҳбаридан тавсиянома олган талабгорлар Давлат тест марказининг веб-сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтади.

Онлайн рўйхатдан ўтказиш 2021 йил 5 августдан 25 август куни соат 24:00 га қадар амалга оширилади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.