Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?

Улашиш:

Ёз-у қишда дўкон пештахталарида турли рангдаги бананларни топишингиз мумкин. Кўпчилик ушбу тропик меванинг фақат етилган ва сап-сариқ турини танлайди. Аслида эса банан музлатилмаган бўлса, унинг ҳар қандай тури фойдалидир. Банан пўстлоғининг ранги меванинг айнан қайси моддаларга бойлигини ажратиб туради холос.

Яшил ва хом банан

Яшил банан зичлиги қаттиқроқ ва бир оз нордон таъмга эга бўлади. Хом банан таркибида кўпроқ крахмал ва камроқ шакар бўлгани учун ширинлик емайдиган ва нейтрал таъмни ёқтирадиган инсонлар учун мос келади.

Шунингдек, яшил банан таркибида резистент крахмал мавжуд бўлиб, овқат ҳазм қилиш ферментларига чидамлидир. У йўғон ичакдаги фойдали бактерияларни озиқлантирадиган табиий пробиотик саналади.

Сариқ ва етилган банан

Сариқ банан эса ширинроқ таъмга ва юмшоқроқ тузилишга эга. Пишиб етилган бананда кўпроқ шакар ва камроқ крахмал мавжуд. Сариқ банан C ва B6 витаминлари, калий, магний ва клетчатка каби озуқавий моддаларга бой.

Қайси турдаги бананни танлаш лозим?

Агар сиз учун банан ширин ва юмшоқ бўлиши муҳим бўлса, сариқ рангли мевани танланг. Яшил банан ҳам жуда фойдали, шунчаки унинг сақлаш муддати узоқроқ. Қайси бирини танлаш эса истеъмолчига ҳавола этилади.

Маълумот учун: бананларни совутгичда сақламанг! Музлаткичдаги совуқ ҳарорат сабаб бананнинг ранги қорайиб қолади. Ушбу мева хона ҳароратида ўртача 2-4 кун давомида сақланиши мумкин.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.