Жиззах вилоят 4-сектор томонидан биринчи чоракда 10 минг 726 фуқарога 7,5 млрд сўмлик ёрдам кўрсатилди

Улашиш:

Жиззах вилоят солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси жорий йилнинг 1- чорагида вилоят 4-сектори томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан брифинг ўтказди. Маълумотларга кўра, сектор томонидан  3 та дафтарда турувчи фуқароларга доимий равишда кўмак кўрсатиб келинмоқда. 

“Темир дафтар” бўйича маълумот

Вилоят 4-секторига бириктирилган ҳудудларда жами 4 904 нафар оилалар “Темир дафтар”га  киритилган бўлиб уларнинг 4 686 нафари ёки 95,6 фоизи дафтардан чиқарилган (дафтарда қолди 218 нафар).

Дафтарга киритилган 4 904 нафар оилада 5 759 та мехнатга лаёқатли ишсизлар мавжуд бўлиб ҳозирда уларнинг 5 754 таси ёки 99,9 фоизининг бандлиги таъминланган қолган 5 нафарини ҳам ишга жойлаштириш чоралари кўрилмоқда.

Жиззах вилоят 4-сектор томонидан биринчи чоракда 10 минг 726 фуқарога 7,5 млрд сўмлик ёрдам кўрсатилди

  1. Жами 10 726 тага 7,5 млрд. сўмдан зиёд ёрдамлар кўрсатилди, жумладан:
  2. - Эҳтиёжманд оилаларга 2 602 нафарига 639,5 млн. сўмдан зиёд озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди;
  3. - 460 нафарига 870,8 млн. сўм нақд пул шаклида моддий ёрдам кўрсатилди;
  4. - 38 нафарига 51,3 млн. сўмлик чорва моллари тарқатилди;
  5. - 530 нафарига      94,2 млн. сўмлик дори-дармон ва тиббий буюмлар тарқатилди;
  6. - 410 нафарига  774.5 млн.  сўмлик бошқа турдаги амалий ёрдамлар кўрсатилган.

2023 йил “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичини шакллантириш бўйича ўтказилган хатлов якунлари бўйича 30 ёшдан юқори бўлган аёллар сони  60 минг 564 нафарни, хонадонлар сони  53 минг 635 тани ташкил этаётган бўлса, уйма-уй юриб анкета сўровномаларида 59 минг 821 нафар аёллар иштирок этди. 

Хатлов ўтказилмаган жами 743 нафар аёлларнинг 164 нафари ички мигрaциядаги аёллар, 429 нафари ташқи мигрaциядаги аёллар, 57 нафар соғлиги туфайли касалхонада ётган аёллар, 1 нафар жазо муддатини ўтаётган аёллар,92 нафар бошқа сабабларга кўра анкета сўровнома тўлдирилмаган аёллар тўғри келади.

Хатлов якунлари билан Халқ депутатлари шаҳар ва туманлар Кенгашларига хотин-қизларни “Аёллар дафтари”га киритиш бўйича муҳокамалари киритилди.

2023 йилда 8 минг 330 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”га киритилди ҳамда 4-босқичда уларга амалий ёрдамлар кўрсатилади.

Хусусан:

1-тоифа Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз
2 239 нафар хотин-қизлардан 646 нафарини (28.9%) бандлигини таъминди;

2-тоифа Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд 651 нафар хотин-қизлардан 102 нафари (15.7%) тадбиркорликка жалб этилди;

3-тоифа Боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд
2 457 нафар хотин-қизлардан 580 нафарига (23.6%) моддий ёрдам берилди;

4-тоифа Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд 1892 нафар хотин-қизлардан
426 нафарига (22.5%) ёрдамлар берилди;

5-тоифа Уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд 108 нафар хотин-қизларнинг 1 нафарини уй-жой билан таъминланди ва 107 нафар хотин-қизлардан 35 нафарига (32.7%) турар-жой учун ижара компенсaциясини тўлаш ишлари амалга оширилди;

6-тоифа Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд 983 нафар хотин-қизлардан
410 нафарига (41.7) амалий ёрдамлар берилади, томорқадан унумли фойдаланиш учун нафар хотин-қизларга ҳам тегишли амалий ёрдамлар кўрсатилади.

Шунингдек, 44 нафар хотин-қизларнинг нафарини (6.8%) уй-жойи таъмирлаб берилади.

“Аёллар дафтари”га киритилган барча хотин-қизларнинг индивидуал дастурларидан келиб чиқиб, уларга тиббий, ҳуқуқий ва психологик ёрдамлар кўрсатилади ҳамда маданий-маърифий, спорт тадбирларга жалб этилади. “Янги Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида хотин-қизлар саёҳатларга олиб чиқилади.

Йил якунига қадар “Аёллар дафтари”га киритилган минг 330 нафар хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаб, амалий ёрдам бериш чоралари кўрилади.

 “Ёшлар дафтари” платформаси орқали 2023 йил 27-апрель ҳолатига 1 548 нафардан 731 нафар (47,2 %) ёшларнинг муаммолари ҳал этилди ва дафтардан чиқарилди. Жумладан,

  1. Доимий ишга жойлаштирилганлар 5 нафар;
  2. Меҳнат қуроллари 40 нафар;
  3. Тўлов контракти тўлаб берилганлар 200 нафар;
  4. Келажак касблари 17 нафар;
  5. Тиббий хизмат кўрсатиш 114 нафар;
  6. Сафарбарлик чақирув резерви 12 нафар;
  7. Ҳайдовчилик гувохномаси учун 9 нафари;
  8. Кредит ажратилганлар 25 нафар;
  9. Қишлоқ хўжалиги билан шуғулланиш учун ер ажратилганлар 164 нафар;
  10. Фуқаролик паспортини қоплаб бериш 3 нафар;
  11. Ижтимоий-иқтисодий ва бошқа ёрдамлар 142 нафар
  12.  Бугунги кунда дафтарда қолаётган 817 нафар ёшларнинг муаммолари ҳал этилмоқда.

2023 йил I-чорагида “Сайёр қабуллар” бўйича маълумот

Вилоят 4-сектор раҳбарининг режа график асосида ҳар ойда 2 маротаба туман(шаҳар) 4-сектор рахбарлари томонидан эса ҳар ойда 4 маротаба “Сайёр қабул”лар ўтказилиб келинмоқда.

Сайёр қабулларни ташкил этишда иқтисодий ва ижтимоий аҳволи нисбатан оғир бўлган маҳаллаларга алоҳида эътибор қаратилиб, ушбу ҳудудларда қабуллар шахсан вилоят 4-сектор раҳбари томонидан ўтказилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 3 ойи давомида шаҳар-туман 4-сектор раҳбарлари томонидан жами 163 маротаба ўтказилган оммавий сайёр қабулларда 2 262 нафар фуқаролар томонидан турли масалаларда келиб тушган
2 262 та мурожаатларнинг 1 729 таси (76,0 фоиз) ижобий ҳал этилиб, 521 та мурожаатларга асосли тушунтириш берилган бўлса, 12 та узоқ муддат талаб этиладиган мурожаатлар ижроси назоратга олинди.

Шунингдек, шахсан вилоят 4-сектор раҳбари томонидан вилоятнинг 7 та туманида ўтказилган оммавий сайёр қабулларида 110 нафар фуқаролар томонидан турли масалаларда келиб тушган 118 та мурожаатларнинг 96 таси (81,0 фоиз) ижобий ҳал этилиши таъминланди.

Вилоятда электр энергияси тежовчи технологиялардан фойдаланиш, энергия самарадорлигини ошириш ҳамда электр энергияси сарфини тежаш мақсадида вилоят ва барча туман (шахар) солиқ органларининг маъмурий биноларига қуёш панеллари ўнатилди.

Бундан ташқари, бугунги кунга қадар 4-секторга қарашли хонадонларда яшовчи фуқароларга амалий ёрдам кўрсатиш орқали жами 149 та қуёш панеллари ўрнатилиши таъминланди.    

Жиззах вилоят солиқ бошқармаси Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.