Ўзбекистон ветеринария қўмитаси ва JizzaxOrganic фермерларга қорамолларнинг наслдорлигини яхшилашга ёрдам беради

Улашиш:

2020 йил 5 ноябр куни томонлар ўзаро англашув Меморандумини имзоладилар. Ҳамкорликдаги ҳаракатлар наслдор қорамолларни импорт қилишга, фермер хўжаликларига субсидиялар беришга, ҳайвонлар генофондини яхшилаш  ишларига  йўналтирилади.

Ветеринария давлат қўмитаси  ва Jizzax Organicмиллий кластери ўртасидаги ўзаро англашув Меморандуми дирасида  чорвачиликни ривожлантириш соҳасида  ҳамкорлик қилиш,  янги иш ўринларини яратиш,  маҳаллий ва хорижий сармоядорларни жалб қилиш кўзда тутилади.

“Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда наслдор қорамолларни кўпайтиришга  оид мавзуни кўп маротаба кўтарган, шунингдек, давлат органлари ва  фермерларнинг ҳамкорлигини кучайтириш зарурлигини  таъкидлаган.Jizzax Organicқишлоқ хўжалиги соҳасида  йирик  сармоядорлардан бири ҳисобланади. Унинг тажрибаси ва малакаси чорвачилик  тармоғидаги  ҳолатни яхшилашга, шу жумладан зотдор буқалар, сигирлар, қўйларнинг  сонини кўпайтиришга,  шу йўл орқалиреспубликада  сифатли  гўшт ва сут  ишлаб чиқариш ҳажмининг ортишига ёрдам беради”, – деди, Ветеринария  ва чорвачиликни  ривожлантириш  Давлат  қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов.

Меморандумнинг имзоланиши қуйидаги  йўналишлар бўйича фаол ишлар бошланишига  имкон яратади: 

  • фермерларга устама нархларсиз сотиш  учун зотдор  қорамолларнинг импорти;
  • зотли қорамол эгаларига субсидия бериш (ҳар бир қорамол учун субсидия миқдори 1 дан 2 млн сўмгача);
  • Jizzax Organicдаги хорижлик экспертларнинг маҳаллий фермерлар ва чорвачилик хўжаликлари ходимлари билан маслаҳатлашувлари;
  • белгиланган ветеринар дори-дармонлардан тортиб, охирги авлод вакциналаригача бўлган рўйхатларни янгилаш;
  • селекция ишлари (эмбрионал ва уруғдонларни уруғлантириш).

JizzaxOrganic миллий кластери Европа, АҚШ, Россия ва Хитойдаги  зотдор қорамол, ветеринар дори-дармонлар, қишлоқ хўжалиги техникаси  таъминотчилари билан алоқаларни  йўлга қўйди. Биз катта миқдорларда харид қилишимиз сабабли хорижий ҳамкорлар томонидан  сезиларли  даражада  чегирмалар берилишига эришяпмиз. Бошланғич нархларнинг  пастлиги ва давлат томонидан бериладиган субсидиялар нафақат йирик фермер хўжаликларига, балки  фермерларга  ҳам  наслдор қорамолларга эга бўлиш имконини беради. Шунингдек, биз  хориждаги  Ангус ва Герефорд буқанасли билан маҳаллий  қорамолларни  уруғлантириш бўйича  тажрибалар ўтказишга тайёрланаяпмиз.  Агар  ижобий натижалар олинса, унда биз  қисқа муддат ичида  генофондни яхшилашга  эришамиз” – деди, Jizzax Organic директори  Ҳикматилла Каримов.

Яқин кунларда Jizzax Organic миллий қишлоқ хўжалиги кластери  келажакда семиртириш ва мармар мол гўшти олиш учун, кейинчалик  бузоқларни бозор нархларида сотиб олиш шарти билан, фермерларга  ғунажинларни   сотиш дастурини бошлайди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.