Жиззахда Россия, АҚШ, Европа ва Австралиядан келтирилган наслли қорамоллар боқилаётган "Jizzax Organiс"да чорвачилик қандай ривожланмоқда

Улашиш:

Jizzax Organiс миллий кластери зотли чорвачиликни ривожлантириш, деҳқонлар учун дастурларни амалга ошириш, экин ерларини алмашлаб экишга қайтариш ва Жиззах вилоятида озуқа базасини яратиш устида иш олиб бормоқда.

             

Куни кеча журналистлар ва блогерлар учун Ўзбекистоннинг энг йирик қишлоқ хўжалиги кластери Jizzax Organiс да пресс тур ўтказилди.

Jizzax Organic Ўзбекистонда қорамол зотдорлигини кўчайтирмоқда. Зотли чорва молларини кўпайтириш зарурлиги Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан бир неча бор таъкидланган. Jizzax Organic бу вазифа устида фаол ишламоқда. Ўзбекистонга Россия, Европанинг бир қатор мамлакатлари ва АҚШдан энг яхши Ангус ва Херефорд гўштли зотларининг буқа ва ғунажинлари олиб келинмоқда. Кластер подасида ҳозирда 5 мингдан ортиқ етилган қорамол ва Ўзбекистонда туғилган 3 мингга яқин бузоқ бор.

Фидлот ва қишки тураргоҳларда ҳайвонларни қулай ўстириш учун барча шарт-шароитлар: суғориш учун сувни иситиш ва меъёрлаштириб узатиш механизмларига эга артезиан қудуқлари, ем-хашак столлари, автоматик озиқлантириш тизимлари, шамол ва қуёшдан ҳимоялаш воситалари ва бошқа кўплаб ускуналар назарда тутилган. Jizzax Organicда молларни озиқлантиришнинг 50 дан ортиқ дастури ишлаб чиқилган. Подани мувозанатлаштирилган озуқа билан таъминлаш учун далаларга 8 хил экин экилади.

«Деҳқонлар ва чорвачилик хўжаликларига зотли чорвани етиштириш имкониятини бериш учун Jizzax Organic ғунажинларни сотиш дастурини ишга туширди. Деҳқон биздан ғунажинни сотиб олиши, наслини кутиши ва 8 ойдан кейин буқачаларни кластеримизга бозор нархидан юқори нархда сотиши мумкин. Биз эса мармар гўшт олиш учун махсус технология ёрдамида сотиб олинган бузоқларни боқишни давом эттирамиз. Шу тариқа, биз фермерни чорва молларини сотиб олиш билан боғлиқ хавфлардан ҳимоя қиламиз. У чет элдан ҳамкор излаш, сигир ва қорамолларнинг насли ва соғлиғини баҳолаш, божхона жараёнларини бошидан кечириш, эмлаш ва подани карантинда ушлаб туриш каби шартларни бажариши шарт эмас. Биз деҳқонни ветеринария вакциналари ва дори воситалари билан тўлиқ таъминлаймиз. Шунда ҳам у бузоқларни сотишдан яшхи фойда олади», — деб тушунтирди Jizzax Organic директори Ҳикматилла Каримов.

Жиззах кластери юқори сифатли мармар мол гўштини ишлаб чиқарувчи биринчи маҳаллий ишлаб чиқарувчи бўлади. Ҳозирги кунда бозордаги талаб импорт қилинган нархи қиммат гўшт ҳисобига қондирилмоқда. Маҳсулотни ишга тушириш 2022 йилга режалаштирилган.

Jizzax Organic йилига 35 минг тонна соғлом А2 сут ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

2022 йилда Jizzax Organic Европадан Голштин-фриз зотига мансуб сигирларни импорт қилади. Кластер ўзининг юқори даражада ўзлаштирилиши ва аллергик реакциялар хавфининг пастлиги билан ажралиб турадиган А 2 сутининг биринчи ишлаб чиқарувчиларидан бўлади. Сут ишлаб чиқариш унумдорлигини йилига 35 минг тоннагача етказиш мақсад қилиб олинган.

Jizzax Organicдаги сут фермасининг қурилиши деярли якунланди. Сут комплекси — сут блоки, сигирлар учун молхона, бузоқлар учун молхона, она-сигирлар учун бокслар, карантин ҳудудлари, озуқа омборлари, сайр майдончаларини ўз ичига олади. Сигирлар учун молхонада озуқа жойлари, иситиладиган ва артезиан сувини узатадиган ускуналар, иқлим назорати тизими, иқлим шароитларидан ҳимоялаш учун пардалар ва гўнгни автоматик тарзда чиқариб ташлаш тизими ўрнатилган.

Jizzax Organic Жиззах вилоятида ерларга ишлов бериш учун 22 миллион доллар миқдорида сармоя киритди.

Жиззах вилояти ҳокимияти озуқа базасини яратиш учун кластерга ишлатилмаган 10,1 минг гектар ер ажратди. Фермер хўжалиги ажратилган майдонларни фаол равишда тикламоқда: 3 минг гектар алмашлаб экишга қайтарилди. Бунинг учун органик ўғитлар, алмашлаб экиш ва немисларнинг илғор қишлоқ хўжалик техникаси қўлланилади. Jizzax Organic техника парки тасарруфида умумий қиймати 15,3 миллион, АҚШ долларига тенг 517 та қишлоқ хўжалиги техникаси мавжуд.

Ўтган йили кластер, АҚШнинг Valley суғориш қурилмаларининг энг янги русумли авлодини ўрнатди ва ишлата бошлади. Бунинг ҳисобига, ерларнинг оқилона суғорилишини йўлга қўйиш, сув сарфини камайтириш, ҳосилдорликни ошириш ва маҳсулот таннархини пасайтириш мумкин бўлади.

Австралиялик қўй ва қўчқорлар Жиззах вилоятида маҳаллий иқлим ва широитга мослашди.

2020 йил ноябрда миллий кластер Ўзбекистонга Австралиядан Дорпер зотининг 2,100 бош қўчқор ва қўйларини олиб кирди. Улар озуқаланишда инжиқ эмас, иссиқ ва қуруқ иқлимга яхши бардош беради, гўшти эса ўзига хос ҳидга эга эмас.

«Дорпер қўйлар дастлаб Австралиядан Ўзбекистонга олиб келинган. Дорперларни парваришлаш осон, ўсимликларнинг 400 дан ортиқ турини истеъмол қилади ва 70% ҳолларда эгизак қўзи туғади. Шу туфайли подамиз тез суръатлар билан кўпайиб бормоқда. Қўй ва қўчқорларнинг сони 2325 тага етди. Маҳаллий ҳайвонларнинг генофондини яхшилаш мақсадида биз қўзичоқ савдоси дастурини ишга туширдик. Энди деҳқон ёки исталган уй хўжалиги австралиялик қўйларни боқиши мумкин», — дейди Jizzax Organic директори Ҳикматилла Каримов.

Ҳидсиз парҳезли қўзичоқ гўшти Ўзбекистондаги савдо расталарида 2022 йилдан бошлаб сотувга қўйилади.

Пресс-тур давомида журналситлар ва блогерлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. 

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати 

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.