Икки вилоятни боғловчи довонда ҳаракат тикланди

Улашиш:

Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи «Тахтақорача» довонида ноқулай об-ҳаво шароити сабабли автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланган эди.

Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кщра, музламаларни эритиш учун қум-туз аралашмалари сепилиб зарурий чоралар кўрилди.

Айни вақтда довон йўлида автотранспорт воситалари ҳаракатига рухсат берилган.

«Ҳайдовчилардан эҳтиёткор бўлишларини, об-ҳаво ва йўл шароитини инобатга олиб транспорт воситасини бошқаришларини сўраймиз», дейилади хабарда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.