Ўзбекистоннинг қайси ҳудуд аҳолисида энг кўп автотранспорт воситалари мавжуд?

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

2020 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахсларга тегишли бўлган автотранспорт воситаларининг сони 2 580 133 тани ташкил этган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мазкур автотранспорт воситаларидан:

Енгил автомобиллар – 2 410 421 та 
Юк автомобиллари – 150 294 та 
Автобуслар – 5 072 та 
Микроавтобуслар – 10 590 та
Махсус  транспортлар – 3 756 та
 

❗️Маълумот ўрнида, 2020 йил 1 январь ҳолатига республика ҳудудларида энг кўп Тошкент шаҳри (417 646 та), Самарқанд (311 997 та), Тошкент (253 073 та) ва Фарғона (243 230 та ) вилоятлари аҳолисида автотранспорт воситалари мавжуд.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг