Қамчиқ довонида қор ёғмоқда (видео)

Улашиш:

Гулистон—Бўка—Ангрен—Қўқон—Андижон орқали—Ўш автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисми 224—245 километрлар оралиғида қор ёғмоқда. Бу ҳақда «Қамчиқавтойўл» хабар берди.

Маълум қилинишича, қор ёғиб турган пайтда довонда транспорт воситаларининг бетўхтов икки томонлама ҳаракатланиши таъминлаш учун «Қамчиқавтойўл» томонидан йўлларни қордан тозалаш ишлари бажарилмоқда.

«Транспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда. Қор йўлларда кўриниш 300 метрни, ҳаво ҳарорати 0 даража, намлик 88 фоизни ташкил этмоқда. Қамчиқ довони йўлидан юрадиган ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришни тавсия қиламиз», — дейилади хабарда.

ИИВ ЙҲХББ довон йўлидан ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан тезлик меъёрига риоя қилган ҳолда, оралиқ масофани сақлаб, эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, 6 январь куни Қамчиқ ва Тахтақорача довонларида қор ёғганди. 15 январь куни эса ФВВ Чимён ҳудудида қор кўчиш хавфини эълон қилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.