Қамчиқ довонида автомашинага жойлаштирилган елим идиш ёрилиб, ичидаги балиқлар йўлга сочилиб кетди

Улашиш:

Ижтимоий тармоқларда Қамчиқ довонида «балиқ ёмғири» бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳолат юзасидан маълумот олиш учун «Қамчиқавтойўл» ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш УК билан боғланган.

Маълум бўлишича, мазкур ҳодиса 26 ноябрь куни соат 16:30 ларда А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг 227 км қисмида содир бўлган.

Довон йўлида ҳаракатланиб кетаётган хорижий корхонага тегишли енгил автомашина юкхонасида елим идишда боқиш учун етиштирилган балиқ чавоқлари олиб кетилаётган бўлган. Шу вақтда ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаслик оқибатида енгил автомашинага жойлаштирилган елим идиш ёрилиб, ичидаги балиқлар йўлга сочилиб кетган.

Ушбу ЙТҲ оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Йўлга сочилиб кетган балиқ чавоқларининг асосий қисми нобуд бўлмасдан йиғиштириб олинган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.