Huawei компанияси 2020 йил учун барқарор ривожланиш тўғрисидаги ҳисоботини эълон қилди

Улашиш:

Эзгулик учун хизмат қилувчи технологиялар: АКТ билан барқарор ижтимоий ривожланиш

Huawei компанияси 2020 йил учун барқарор ривожланиш тўғрисидаги ҳисоботини эълон қилди. Компания ушбу йиллик ҳисоботни 13 йилдан бери узлуксиз нашр этиб келмоқда. 2020 йил учун тайёрланган ҳисоботда Huawei компаниясининг барқарор ривожланишни таъминлаш бўйича тўртта устувор йўналиши, хусусан, рақамли интеграция, хавфсизлик ва ишончлилик, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда барқарор ва уйғун экотизимга эришиш бўйича охирги бир йил ичида амалга оширган ишлари ва эришган ютуқлари ўз ифодасини топган.

TECH4ALL рақамли интеграция ташаббуси: рақамли дунёда ҳеч ким унутилмайди

COVID-19 пандемияси глобал таълим ва соғлиқни сақлаш тизимларида жиддий ва мисли кўрилмаган муаммолар келтириб чиқарди. Ўзининг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги инновацион ечимлари ёрдамида Huawei компанияси турли минтақалардаги аҳоли учун таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида сифатли манбалардан тенг даражада фойдаланиш имкониятини яратди ва пандемияга қарши курашда ўз вазифасини бажарди.

2020 йилда Huawei бутун дунё бўйлаб 200 дан ортиқ мактабларда Skills on Wheels («Кўчма синфлар») ва Connecting Schools («Уланган мактаблар») дастурини татбиқ этиб, 60 мингдан ортиқ одамга фойда келтирди. Huawei, шунингдек, ўзи фаолият юритаётган ҳудудларда пандемияга қарши курашишда АКТ ечимларидан фойдаланди ва 90 га яқин мамлакатга техник ёрдам кўрсатди ва ушбу қийин даврда маҳаллий уюшмаларни қўллаб-қувватлаш учун қўлидан келганча ҳаракат қилди.

2020 йилда Huawei рақамли технологиялар ёрдамида табиий ресурсларни самаралироқ бошқариш ва биохилма-хилликни сақлашда 18 та давлатнинг 22 та қўриқланадиган ҳудудларига ёрдам берди. Бундан ташқари, компания аҳолиси кам ва олис аҳоли пунктлари учун алоқа хизматларини тақдим этувчи ўзининг RuralStar Pro ечимини оммага тақдим этди. RuralStar ечимлари чекка қишлоқларда яшовчи 50 миллиондан ортиқ аҳолининг тармоққа қамраб олинишини таъминлайди.

Одамлар учун: хавфсиз, ишончли ва юқори сифатли маҳсулотлар, ечимлар ва хизматлар ишлаб чиқиш

Huawei компанияси томонидан киберхавфсизлик ва махфийликни ҳимоя қилишга энг устувор вазифалар сифатида қаралади. 2020 йилда компания дастурий таъминотни ишлаб чиқишда ишончлиликни таъминлашнинг стандарт дастурини ва баҳолаш мезонларини ишлаб чиқди ва ишончли кодлаш бўйича бир қатор механизмларни яратди. 2020 йил охирига келиб, Huawei бутун дунё бўйлаб киберхавфсизлик ва махфийликни ҳимоя қилиш соҳасида 2963 та патент олди. Ўтган йили компания 5000 дан ортиқ хизматлар таъминотчилари билан маълумотларни қайта ишлаш бўйича шартномалар имзолади ва талабларга амал қилиниши борасида кенг кўламли комплекс текширувлар ўтказди.

Сайёрамиз фаровонлиги учун: экологик ва барқарор ривожланишни таъминлайдиган технологиядан фойдаланиш

Фото: «Huawei»

Huawei компаниясининг директорлар кенгаши раиси Лян Хуа ўз ҳисоботида: «Ақлли технологиялар дунёси экологик мусаффо бўлиши керак. Технологиялар борасида эришадиган ютуқларимиз бизга табиатни яхшироқ тушунишимиз ва уни муҳофаза қилишимизга ва инсон фаолиятининг сайёрамизга зарарли таъсирини камайтиришга ёрдам беради. Биз, технологияларнинг табиат билан уйғунликда ишлаши ва дунёни янада яхши томонга ўзгартиришда бизга ёрдам бериши мумкинлигига ишонамиз», — дея таъкидлади.

Экологик жиҳатдан янада мусаффо ва барқарор рақамли дунёни яратиш бўйича ўз саъй-ҳаракатлари доирасида Huawei углерод чиқиндиларини камайтириш, қайта тикланадиган энергиядан фойдаланишни кенгайтириш ва ёпиқ циклдаги иқтисодиётнинг шаклланишига ёрдам беришга кўпроқ эътибор қаратмоқда. 2020 йилда Huawei компаниясининг CO2 чиқиндилари ҳар миллион юан даромадга нисбатан базавий йил (2012) билан солиштирганда 33,2 фоизга камайди ва 2016 йилда компания томонидан белгиланган мақсадли кўрсаткичдан (30 фоиз) ошди.

Ривожланишни режалаштириш бўйича глобал экологик нотижорат қўмита 2020 йилда 5800 дан ортиқ компанияларни иқлим ўзгаришига қарши курашга қўшган ҳиссаси бўйича баҳолади. Huawei компанияси бошқа саноқли компаниялар қаторида чиқиндиларни камайтириш, иқлим хавфини юмшатиш ва кам углеродли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича қабул қилган чора-тадбирлари учун нуфузли «А» даража билан баҳоланди.

Қайта тикланадиган энергиядан фойдаланишни илгари суриш учун Huawei рақамли энергия ечимларини 170 дан ортиқ мамлакат ва минтақаларда жорий этиб, дунё аҳолисининг учдан бир қисмини қамраб олди. Бугунги кунга қадар ушбу ечимлар ҳисобига қайта тикланадиган манбалардан 325 миллиард кВт/с электр энергияси ишлаб чиқарилди ва 10 миллиард кВт/с электр энергияси тежаб қолинди. Ушбу саъй-ҳаракатлар туфайли CO2 чиқиндиларини 160 миллион тоннага камайтиришга эришилди.

Эзгулик учун хизмат қилувчи технологиялар: Жамиятга фойда келтириш ва БМТнинг барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда ёрдам бериш

Huawei компанияси ўз мижозлари учун тижорат қийматликларини яратиш билан бир қаторда, барча манфаатдор томонлар учун ижтимоий бойликларни яратишнинг ва БМТнинг барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишнинг аҳамиятини яхши англайди.

Huawei ўз ходимлари ҳақида ғамхўрлик қилади ва уларнинг хавфсизлигини биринчи ўринга қўяди. COVID-19 пандемияси пайтида компания ўз ходимларининг саломатлигини сақлаш ва хавфсизлигини таъмилаш, шунингдек, етказиб берувчилар ва пудратчиларга ўз ишларини хавфсиз қайта тиклашда ёрдам бериш бўйича бир қатор тадбирларни амалга оширди.

2020 йилда Huawei компанияси бутун дунё бўйлаб 650 дан ортиқ хайрия тадбирларини ташкил этди. Унинг «Seeds for the Future» етакчи корпоратив ижтимоий жавобгарлик дастури 130 та мамлакат ва минтақалардан бўлган 9000 га яқин талабаларни қамраб олди ва бу ёшлар келажакда АКТ соҳаси учун қимматли истеъдодлар захирасига айланади.

Huawei Ўзбекистонда ҳам барқарор ривожланишга катта эътибор қаратмоқда. 2020 йилда соғлиқни сақлаш соҳасида янги технологияларни жорий этиш орқали пандемияга қарши курашиш бўйича улкан ёрдам кўрсатилди. Компания «Green Uzbekistan» ташаббусини илгари сурган ҳолда, Орол денгизи тубини ободонлаштириш лойиҳасида иштирок этди. Тошкентдаги иккита мактабга рақамли таълимни ривожлантириш учун ускуналар тақдим этилди. Бу йил эса, аллақачон инновацион технологияларга эга кўчма синф шаклидаги «Мобил АКТ Академияси» лойиҳаси ишга туширилди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.