Huawei ва Apple компанияларидан сўнг, Samsung ҳам йўлдошли алоқали смартфонлар ишлаб чиқарувчилар рўйхатига қўшилади. SamMobile ёзишича, Жанубий Корея компанияси илк йўлдошли қурилмаси — Galaxy S23ни тайёрлаяпти.
Фавқулодда вазиятларда қўлланилувчи йўлдошли алоқа Samsung компаниясининг Android 14 да ишловчи қурилмаларида 2023 йилда пайдо бўлади. Корейслар ўз технологиясини ишлаб чиқишадими ёки Google ишланмасидан фойдаланишадими — шуниси номаълум.
Маълумот учун: Huawei йўлдошли алоқали илк смартфони — Mate 50 ни шу йил сентябр ойи бошларида, сал кейинроқ Apple фазо билан боғланувчи iPhone 14 смартфонини тақдим этганди.