ММА жангчиси, «Осиё айиғи» Мурод Хонтўраев 34 ёшида вафот этди

Хато ҳақида хабар Чоп этиш

Бугун, 19 июл куни ММА жангчиси, «Осиё айиғи» Мурод Хонтўраев 34 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Бобур Тўлаганов хабар берди.

Қайд этилишича, унинг бошқарувидаги автомобил Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Чорвоқ йўлида бошқарувни йўқотиш натижасида ЙТҲга учраган.

Мурод Хонтўраев 1987 йил 4 июлда Тошкент шаҳрида туғилган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 26 ноябрь куни Мурод Хонтўраевнинг офисига ниқоблилар бостириб кириб, унга совуқ қурол билан тан жароҳати етказишганди. Ундан аввалроқ эса уни пичоқлашганди.

Мавзу юзасидан фикр, мулоҳаза ёки қўшимча маълумотларингиз бўлса, Sangzor.uz Telegram канали орқали таҳририятга йўллашингиз мумкин.
Фикрлар (0)
Фикр билдиринг
Код тушунарсиз бўлса, янгилаш учун расм устига босинг