Жиззахда профилактика инспектори муддатидан олдин катта лейтенант бўлди

Улашиш:
Пахтакор тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспектори, лейтенант Анвар Собиров соҳада фаолият бошлаганига роппа-роса 1 йил бўлди. Шунга қарамасдан у хизмат ҳудуди бўлмиш Пахтакор маҳалла фуқаролар йиғинида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш борасида самарали тадбирларни амалга оширишнинг уддасидан чиқди. Натижада жорий йилнинг биринчи ярмида лейтенантнинг хизмат ҳудудида бирорта ҳам жиноят содир этилмади, - дея хабар бермоқда вилоят ИИБ Ахборот хизмати раҳбари А.Аҳмедов.
Қолаверса, ёш ходим маҳалла аҳолисига ҳуқуқий, психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатишга қаратилган тадбирларни ташкил этишда фаоллик кўрсатди. Шунингдек, соҳа вакиллари ўртасида ўтказилаётган мусобақа ва кўрик-танловларда юқори натижаларга эришаётир. Мазкур жиҳатлар инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2023 йил 19 июндаги буйруғига асосан рағбатлантириш тариқасида Анвар Собировга муддатидан олдин катта лейтенант махсус унвони берилди. Унга катта лейтенант погонларини Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров топширди.
2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.