Зарбдорлик солиқчилар тадбиркорбай ишлашга тайёр

Улашиш:

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мизиёев жорий йилнинг 16-март куни Давлат солиқ қўмитасига ташрифи давомида соҳани такомиллаштириш, хусусан солиқ тизимини рақамлаштириш, солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ва кўламини ошириш, шунингдек, “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлар билан бевосита мулоқотга киришиб, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни тушунтириш юзасидан бир қатор топшириқлар берганди.
Мазкур топшириқларнинг ижросини таъминлаш, тадбиркорларни солиқ соҳасидаги ўзгариш ва янгиликлар билан таништириш мақсадида 24-26 март кунлари Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти бошчилигида жойларда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилди. Жиззах шаҳри, Ғаллаорол, Дўстлик ва Зомин туманларида ўтказилган учрашувларда вилоятимизнинг барча туманларидан жами 3000 нафардан ортиқ тадбиркорлар иштирок этишди.
Шунингдек, 2022-йилнинг 1 чорак давомида Зарбдор тумани давлат солиқ инспекцяси мутахассислари томонидан жами 20 маротаба тадбиркорлар билан бевосита мулоқотлар ўтказилиб, қарийб 137 та тадбиркорлик субъектларига солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, янгиликлар, автоматлаштирилган ахборот тизимлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Хар хафта туманимизда “Солиқчи-кўмакчи” тамоили асосида тадбиркорлар ва ёшлар учрашувлари ўтказилиб келинмоқда учрашувда 100 дан ортиқ ёшлар ва тадбиркорлар иштирок этмоқда.
Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, бугунги кунда Зарбдор туманида 1472 та юридик шахслар фаолият юритади. Йил бошидан буён “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида туманимиздаги 507 та корхонанинг 186 та муаммолари ўрганилиб, мазкур муаммоларнинг 180 дан ортиғи бевосита солиқ ходимлари кўмагида ҳал этилди.
Жиззах вилояти Зарбдор тумани давлат солиқ инспекцяси ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектлари билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида жорий йилнинг 3 ойида 152 та корхонадаги 315 нафар норасмий ишловчи фуқаролар фаолияти қонунийлаштирилди.
Агар соҳалар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак, савдо ва умумий овқатланиш корхонарларида 87 нафар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида 67 нафар, қурилиш корхоналарида 41 нафар ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи 120 нафар фуқароларнинг фаолияти расмийлаштирилди ва бюджетга 96,4 миллион сўм қўшимча маблағ йўналтирилди.
Айтиш керакки, кейинги йилларда мамлакатимизда аҳоли ва бизнес учун қулайликларни ошириш, солиқ муносабатларида инсон омилини камайтириш мақсадида солиқ маъмуриятчилиги тубдан ислоҳ қилинмоқда. Хусусан, 2020-йилда янги Солиқ кодекси қабул қилинди. Солиқ турлари 13 тадан 9 тага камайтирилди. Мулк солиғи эса 5 фоиздан 1,5 фоизга тушди. Қўшилган қиймат солиғи 20 фоиздан 15 фоизга пасайтирилди. Натижада, жиззахликлар тадбиркорларнинг ҳам ислоҳотларга ишончи ортиб, солиқ тушумлари вилоятда 1,5 баравар кўпайган бўлса, қўшилган қиймат солиғи тўловчилар сони 632 дан 663 тага етди.
2022-йилнинг 1- чораги давомида туманимиз солиқ тўловчилари томонидан белгиланган прогноз режаси ортиғи билан бажариб келинмоқда бажарилди. Жорий йилнинг 1- чораги мобайнида “Солиқ ҳамкор” дастури орқали Зарбдор туманида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари билан боғлиқ солиқ ҳуқуқбузарликлари тўғрисида жами 14 та мурожаат келиб тушган бўлиб, мурожаатларга асосан 14 та сайёр солиқ текширувлари ўтказилди. Бугунги кунга қадар мурожаатлари ўз тасдиғини топган 4 нафар фуқароларнинг банк пластик картасига 3.0 миллион сўм маблағ ўтказиб берилди.
Ҳурматли тадбиркорлар! Зарбдор тумани давлат солиқ инспекцяси хизмати органлари ходимлари солиқ соҳасига оид барча саволларингизга жавоб бериш, билмаганларингизни ўргатиш ва “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида сизга яқиндан ёрдам беришга доимо тайёрдирлар.


Зилола Абдунабиева,
Жиззах вилояти Зарбдор тумани давлат солиқ

инспекцияси бошлиғи ўринбосари

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.