2025 йилда Бахмал туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида умумий қиймати 66 миллион долларлик инвестицион лойиҳалар амалга оширилиб, 550 нафарга яқин янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. Хусусан:
Чувашиядан 3 минг тонна уруғлик картошка олиб келиниб, картошка етиштириш майдони 10 баробарга кенгайтирилади. Лойиҳа қиймати 3 млрд сўм бўлиб, 30 минг тонна маҳсулот етиштирилиши ва 250 нафар иш ўрни яратилиши кутилмоқда.
“BMB-opera zafferano” МЧЖ томонидан 40 млн долларлик заъфарон етиштириш лойиҳаси амалга оширилиб, яна 250 нафар аҳоли бандлиги таъминланади.
“BMB shifo” МЧЖ томонидан 23 млн долларлик заъфаронни қайта ишлаш лойиҳаси орқали 50 нафар янги иш ўрни яратилади.
Шунингдек, 2025 йилда туманда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми 4542,8 млрд сўмга етиши кутилмоқда. Бу 2024 йилга нисбатан 104,3 фоиз ўсишни ташкил этади. 2026 йилда бу рақам 4742 млрд сўмга етказилади.
2025 йил давомида қишлоқ хўжалиги соҳасида 6355 нафар аҳоли доимий, мавсумий ва вақтинчалик ишларда банд этилади:
1590 нафар — фермер хўжаликларида,
969 нафар — деҳқон ерларида,
750 нафар — томорқа хўжаликларида,
3000 нафар — пиллачилик соҳасида,
46 нафар — сув хўжалиги объектлари атрофида.
Амалга оширилган ишлардан бири сифатида 30 гектар майдонда етиштирилган Россия уруғлиги асосида 180 тонна картошка уруғи камбағал оилалар ва деҳқон хўжаликларига тарқатилди.
Туманда фойдаланиладиган қишлоқ хўжалиги ер майдони 83 377 гектарни ташкил қилади. Шундан:
32 535 гектар — суғориладиган ва лалми ерлар,
11 456 гектар — боғ ва токзорлар,
39 386 гектар — бошқа мақсадлардаги ерлар.
2024 йилда 1544 гектар ер майдони ўзлаштирилган бўлса, 2025 йилда яна 500 гектар ер ўзлаштирилиши режалаштирилган. Шу билан бирга, 2024 йилда 628 нафар ёшларга 415,7 гектар ер ажратилган. 2025 йилда эса 969 нафар ёшга электрон онлайн аукцион орқали 969 гектар ер ажратилади.
Бахмал туманида 38 684 гектар яйлов ерлари Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитасига доимий фойдаланиш учун ажратилган.
Бу каби ислоҳотлар ва инвестиция лойиҳалари Бахмал туманида қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантириш, аҳолини иш билан таъминлаш ва экспортбоп маҳсулот етиштириш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.