Россияда ўзбекистонлик эркак зичловчи қурилма остида қолиб вафот этди

Улашиш:

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида жойлашган «Галерея» савдо-кўнгилочар марказида зичловчи қурилма остида қолиб кетган Ўзбекистон фуқароси касалхонада вафот этди. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органидаги манбасига таяниб, «78.ru» хабар берди.

Маълум қилинишича, полицияга 19 май куни эрталаб тахминан соат 06:00 да Мариинский касалхонасидан телефон орқали хабар келиб тушган. Унда 21 апрель куни соат 12:00 атрофида тез тиббий ёрдам бригадаси 50 ёшли Ўзбекистон фуқаросини тиббий муассасага олиб келгани айтилган.

Таъкидланишича, зичлаш мосламаси остида қолгани боис эркак бир қанча оғир жароҳатлар олган. Барча керакли даволаш ишларига қарамай, эркак 19 майга ўтар кечаси вафот этган.

Аввалроқ Россияда ўзбекистонлик эркак новвойликка ишга жойлашиш учун борган жойида вафот этгани маълум қилинганди. Шунингдек, Россияда Ўзбекистоннинг яна бир фуқароси вафот этгани ҳақида хабар берилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.