DataLife Engine / Банкирлар кўз ёш тўкмоқда. Абдулла Абдуқодиров Марказий банкнинг қабул қилинган қарори натижасида валюта чайқовчилари фаоллашгани ҳақида айтиб берди

Банкирлар кўз ёш тўкмоқда. Абдулла Абдуқодиров Марказий банкнинг қабул қилинган қарори натижасида валюта чайқовчилари фаоллашгани ҳақида айтиб берди

Таниқли иқтисодчи Абдулла Абдуқодиров Марказий банкнинг қабул қилинган қарори натижасида валюта чайқовчилари фаоллашиб, доллар ва рублни қайта сотиш ҳисобидан катта пул топишаётгани ҳақида айтиб берган. Бу тўғрисида мухбиримиз хабар қилмоқда. 

Абдуқодиров ўз фикрини Facebookда баён этиб, чайқовчиларнинг   бир неча найрангларини очиб берган: 

“Ўзбекистоннинг валюта бозорини издан чиқариш ва мамлакатнинг валюта заҳираларини Россияга олиб чиқариш керак бўлса,    бундан “ақлли” ва “яхши” йўл бўлмаса керак”, - дея таъкидлади Абдуқодиров. 

Унинг айтишича, банк соҳасида ишлаган пайтларида Тошкентда биргина айирбошлаш шоҳобчалари орқали бир кунда тахминан 5 миллион долларга тенг нақд валюта айланган.

“Айни пайтда эса ҳаттоки башорат қилишга ҳам қўрқаман. Ўзингиз баҳо   беринг – қандай чайқовчилик ҳақида гап кетмоқда. Банклар ҳали зарарни ҳисоблагани йўқ. Ишончим комилки,   улар кўз ёш қилиб, Марказий банкка билдиришномалар ёзмоқда. Бу вазият бўйича Марказий банкдан изоҳлар кутиб қоламиз”, - дея якунлади у.

4-03-2022, 16:11
Вернуться назад