Банкирлар кўз ёш тўкмоқда. Абдулла Абдуқодиров Марказий банкнинг қабул қилинган қарори натижасида валюта чайқовчилари фаоллашгани ҳақида айтиб берди

Улашиш:

Таниқли иқтисодчи Абдулла Абдуқодиров Марказий банкнинг қабул қилинган қарори натижасида валюта чайқовчилари фаоллашиб, доллар ва рублни қайта сотиш ҳисобидан катта пул топишаётгани ҳақида айтиб берган. Бу тўғрисида мухбиримиз хабар қилмоқда. 

Абдуқодиров ўз фикрини Facebookда баён этиб, чайқовчиларнинг   бир неча найрангларини очиб берган: 

  • Чайқовчилар қора бозорда доллар сотиб, катта миқдордаги рубль харид қилишади (курс бўйича тахминан бир долларга 145-150 рубль). Рубль эвазига долларни эса улар банклардан харид қилишади (курс бўйича доллар учун 112 рубль). Ҳар-бир транзакциядан олинган фойда 29-30 фоизни ташкил қилади. Бошқача қилиб айтганда, долларга рубль сотиб олиб ва шу рублни банкка сотиш орқали чайқовчи ҳар минг доллардан камида 290-300 доллар ишлайди.

  • Бошқа бир айёрроқ чайқовчилар катта миқдордаги долларларни биров орқали Россия Федерациясидаги қариндошларига юбориб, улар у ерда рублларни янада қулайроқ нархда сотиб олишади ва шу заҳоти қайтариб Тошкентга юборишади. Бу йўл билан олинган фойда ҳар-бир битимдан 50-55 фоизни ташкил қилади.

  • Ўзбекистонга расмий пул ўтказмалари миқдори деярли рамзий кўрсаткичларгача тушиб қолган, чунки ҳамма спекулятив амалиётларга ўтиб кетган. Долларлар асосан Тошкентдан Россия Федерациясига жўнатилади.

  • Аҳоли хавотирлана бошламоқда ва секин-аста сўмдаги омонатларини олиб, долларга алмаштирмоқда. Агар шундай тенденция давом этса, яқин орада рублнинг катта захираларига эга кичик хусусий банклар сўмнинг ликвидлиги билан боғлиқ катта қийинчиликларга дуч келишади.

“Ўзбекистоннинг валюта бозорини издан чиқариш ва мамлакатнинг валюта заҳираларини Россияга олиб чиқариш керак бўлса,    бундан “ақлли” ва “яхши” йўл бўлмаса керак”, - дея таъкидлади Абдуқодиров. 

Унинг айтишича, банк соҳасида ишлаган пайтларида Тошкентда биргина айирбошлаш шоҳобчалари орқали бир кунда тахминан 5 миллион долларга тенг нақд валюта айланган.

“Айни пайтда эса ҳаттоки башорат қилишга ҳам қўрқаман. Ўзингиз баҳо   беринг – қандай чайқовчилик ҳақида гап кетмоқда. Банклар ҳали зарарни ҳисоблагани йўқ. Ишончим комилки,   улар кўз ёш қилиб, Марказий банкка билдиришномалар ёзмоқда. Бу вазият бўйича Марказий банкдан изоҳлар кутиб қоламиз”, - дея якунлади у.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.