Самарада Ўзбекистонлик мигрантларнинг маоши берилмаяпти. Сабаблар очиқланди

Улашиш:

Россия Федерациясининг Самара вилоятида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларининг иш берувчи ташкилот томонидан ойлик маошлари берилмаётгани юзасидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Самара вилоятидаги ваколатхонасига мурожаатлари келиб тушган.

Ваколатхона томонидан олиб борилган ишлар натижасида жорий йилнинг март ойи давомида юртдошларимизнинг 290 минг рубль ойлик маошлари иш берувчидан ундириб берилди.

Шунингдек, ишчиларнинг яна 900 минг рубль иш ҳақини ундириш бўйича ишлар давом этмоқда.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.