Ўзбекистонлик мигрантларга Исроилда иш топиш осон бўлади

Улашиш:

27 июль куни Ўзбекистон ва Исроил ўзбекистонлик ишчиларни Исроил меҳнат бозорининг махсус секторларида вақтинчалик бандлигини таъминлаш тўғрисида ҳукуматлараро битимни имзолашган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Ҳужжат Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Исроилга меҳнат миграцияси масалалари бўйича ташрифи чоғида имзоланди.

Ҳукуматлараро битим Ўзбекистон фуқароларининг Исроилдаги патронаж соҳасида уюшган бандлигини таъминлайди. Шунингдек, томонлар бандлик кўламини кенгайтириш ва ўзбекистонликларни қурилиш ва қишлоқ хўжалигига ишга юбориш масаласини ишлаб чиқишга келишиб олишган.

Ҳозирги кунда 10 мингга яқин Ўзбекистон фуқароси Исроилда асосан патронаж ва кексаларни парвариш қилиш соҳасида фаолият олиб бормоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.