DataLife Engine / Ўзбекистонда эксклюзив ҳуқуқларини бекор қилиш орқали монополияларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди

Ўзбекистонда эксклюзив ҳуқуқларини бекор қилиш орқали монополияларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди

Ўзбекистонда қатор компания ва ташкилотларга берилган эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилиш орқали мавжуд монополияларнинг бартараф этилиши кутилмоқда. Бу ҳақда 8 апрель куни имзоланган «Тадбиркорлик муҳитини яхшилаш ва хусусий секторни ривожлантириш орқали барқарор иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги навбатдаги ислоҳотлар тўғрисида»ги президент фармонида кўзда тутилган.

Ҳужжатга кўра, қуйидаги компания ва ташкилотларнинг эксклюзив ҳуқуқлари бекор қилинмоқда:

Президентнинг юқоридаги фармони билан, шунингдек, UzAuto Motors’нинг 10 фоизгача акциялари маҳаллий фонд биржасига жойлаштириш, «Ўзбекистон темир йўллари»ни трансформация қилиш, хориж фуқароларига Ўзбекистонда қурилаётган кўчмас мулкларга инвестиция киритиш ҳуқуқини бериш, давлат корхоналарига асосий фаолиятига хос бўлмаган объектларни сотиб олишни тақиқлаш, Тошкент жамоат транспортига хусусий секторни жалб этилиш ва бошқа бир қатор чоралар кўзда тутилган.

11-04-2022, 09:53
Вернуться назад