DataLife Engine / Энергетика вазирлиги газдан ноқонуний фойдаланган яна бир қатор заправкаларни аниқлади

Энергетика вазирлиги газдан ноқонуний фойдаланган яна бир қатор заправкаларни аниқлади

Энергетика вазирлиги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш бўйича яна бир қатор ҳолатларни аниқлади.
Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, 21—22 декабрь кунлари ишчи гуруҳлар томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида ҳудудларда учта ҳолатда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида 7,3 миллиард сўмлик бўлган 7,3 миллион куб метр ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари қайд этилган.


Аниқланган ҳолатлар юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

26-12-2022, 08:39
Вернуться назад