Энергетика вазирлиги газдан ноқонуний фойдаланган яна бир қатор заправкаларни аниқлади

Улашиш:

Энергетика вазирлиги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш бўйича яна бир қатор ҳолатларни аниқлади.
Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, 21—22 декабрь кунлари ишчи гуруҳлар томонидан ўтказилган назорат тадбирлари давомида ҳудудларда учта ҳолатда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида 7,3 миллиард сўмлик бўлган 7,3 миллион куб метр ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари қайд этилган.

  • Жумладан, Қашқадарё вилояти, Ғузор туманида жойлашган «Газхизматтаъминот» корхонаси томонидан газ ҳисоблаш ускунаснинг ўлчов тармоғига ташқи таъсир кўрсатган ҳолда 2,9 миллиард сўмлик;

  • Ғузор туманида жойлашган «Тазиб» МЧЖ томонидан газ ҳисоблаш ускунасига ва ўрнатилган муҳрларга ташқи таъсир кўрсатилган ҳолда 3,5 миллиард сўмлик;
  • Тошкент шаҳар, Янгиҳаёт туманида жойлашган «Энерго Маштранс Импех» МЧЖ томонидан ўзбошимчалик билан газ тармоғи кириш зулфинига ўрнатилган бир маротабалик тамғани бузган ҳолда 921 миллион сўмлик табиий газ ноқонуний фойдаланилгани маълум бўлган.


Аниқланган ҳолатлар юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.