Қайси ҳудудда газ кўпроқ ўғирланяпти?

Улашиш:

Газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи Наманган, Тошкент ва Хоразм вилоятларига тўғри келмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йил октябрь ойининг ўтган 22 куни давомида тадбирлар ўтказилган. Унда улгуржи истеъмолчиларнинг газдан фойдаланиш ҳолатлари ўрганилган. Республика бўйича табиий газдан 228 та ҳолатда ноқонуний фойдаланиб келинаётгани аниқланган. 

Ушбу 22 кун ичида 4 миллион 278 минг куб метр табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган. Етказилган зарар 3 миллирд 832 миллион 900 минг сўмни ташкил қилган.

Аниқланган ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳужжатлар тегишли органларга юборилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.