Европа Чемпионлар Лигасида 1/8 финалга йўл олиш учун кураш қизғин тус олди
Европа Чемпионлар Лигасида 1/8 финалга ўтиш босқичи доирасидаги дастлабки учрашувлар якунланди. Германия чемпиони «Бавария» Глазгода «Селтик»ни мағлуб этди, «Милан» эса Роттердамда «Фейеноорд»га ютқазиб, кейинги босқич масаласини жавоб баҳсига қолдирди. Шунингдек, «Бенфика» Францияда «Монако»дан устун келди.
Белгияда бўлиб ўтган баҳсда «Аталанта» қўшимча дақиқаларда пеналтидан тўп ўтказиб, аламли мағлубиятга учради.
1/8 финалга ўтиш босқичи, биринчи ўйинлар
12 февраль
«Селтик» — «Бавария» 1:2
⚽ Голлар: Маэда (79) — Олисе (45), Кейн (49).
«Фейеноорд» — «Милан» 1:0
⚽ Гол: Пайшао (3).
«Монако» — «Бенфика» 0:1
⚽ Гол: Павлидис (48).
«Брюгге» — «Аталанта» 2:1
⚽ Голлар: Ютгла (11), Нилссон (90+4, пеналти) — Пашалич (41).
Жавоб ўйинлари 18 февралда бўлиб ўтади.