DataLife Engine / Жиззахда тирик илонни еган эркак жаримага тортилди

Жиззахда тирик илонни еган эркак жаримага тортилди

Жиззах вилоятида бир эркакнинг тирик илонни ейиши акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди. Вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси мазкур ҳолатни ўрганиб чиқди.

Табиатни муҳофаза қилиш бошқармасининг Зомин бўлими ходимлари ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда видеода акс этган шахсни аниқлади. Унинг ҳаракатлари "Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги қонун талабларини бузиш деб баҳоланди.

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, тирик илонни ейиш орқали табиатга 1,1 миллион сўмлик зарар етказилган. Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-1-моддаси ("Жиноят аломатлари бўлмаганда ов қилиш, балиқ овлаш ва ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш қоидаларини бузиш") асосида эркак 7,5 миллион сўм жаримага тортилди.

Эслатма: Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш қонунларига риоя қилиш табиат ва экологияни сақлашнинг муҳим таркибий қисмидир. Бундай ҳаракатлар наинки қонунга зид, балки табиатга жиддий зарар етказиши мумкин.

14-01-2025, 07:57
Вернуться назад