DataLife Engine / Январь ойида 3 трлн сўмлик яширин солиқ базаси аниқланди

Январь ойида 3 трлн сўмлик яширин солиқ базаси аниқланди

2025 йил январь ойида солиқ органлари томонидан 309 та тадбиркорлик субъектида солиқ аудити ўтказилди. Бу жами солиқ тўловчиларнинг 0,06%ини ташкил этади. Бу ҳақда солиқ қўмитасининг "Фискал таҳлиллар"  телеграм каналида маълум қилинди.

Текширувлар давомида 1,5 трлн сўмлик солиққа оид хавфли ҳолатлар аниқланган. Шу жумладан:

Соҳалар бўйича солиқ хавфлари:

Бундан ташқари, 191 та солиқ тўловчида 3 трлн сўмлик яширин солиқ базаси аниқланган. Хусусан:
- 308 млрд сўмлик товарлар сотилган, аммо ҳисоботларда акс эттирилмаган.
- 1,1 трлн сўмлик товарлар инвентаризация пайтида мавжуд бўлмаган.
- 1,6 трлн сўмлик товарлар кирим қилинмаган ёки яширинча сотилган.

Аниқланган солиқ қарзларидан 176,1 млрд сўм (28,7%) аллақачон бюджетга тўлаб берилди.

Жиззах вилоят солиқ бошқармаси Ахборот хизмати

21-02-2025, 16:01
Вернуться назад