2025 йил январь ойида солиқ органлари томонидан 309 та тадбиркорлик субъектида солиқ аудити ўтказилди. Бу жами солиқ тўловчиларнинг 0,06%ини ташкил этади. Бу ҳақда солиқ қўмитасининг "Фискал таҳлиллар" телеграм каналида маълум қилинди.
Текширувлар давомида 1,5 трлн сўмлик солиққа оид хавфли ҳолатлар аниқланган. Шу жумладан:
Соҳалар бўйича солиқ хавфлари:
- Савдо ва умумий овқатланиш – 604,8 млрд сўм
- Қишлоқ хўжалиги – 318,5 млрд сўм
- Қурилиш – 267,2 млрд сўм
- Ишлаб чиқариш – 188,9 млрд сўм
- Транспорт – 117,7 млрд сўм
Бундан ташқари, 191 та солиқ тўловчида 3 трлн сўмлик яширин солиқ базаси аниқланган. Хусусан:
- 308 млрд сўмлик товарлар сотилган, аммо ҳисоботларда акс эттирилмаган.
- 1,1 трлн сўмлик товарлар инвентаризация пайтида мавжуд бўлмаган.
- 1,6 трлн сўмлик товарлар кирим қилинмаган ёки яширинча сотилган.
Аниқланган солиқ қарзларидан 176,1 млрд сўм (28,7%) аллақачон бюджетга тўлаб берилди.
Жиззах вилоят солиқ бошқармаси Ахборот хизмати