Тўртта кровать ва алоҳида овқатланиш. Собиқ маҳбус Ўзбекистон биринчи президенти қизининг қамоқда сақланаётгани хусусида гапириб берган

Улашиш:

Гулнора Каримованинг қамоқдаги ҳаёти бошқа маҳбусларни сақлаш шароитларидан кескин фарқ қилмайди, аммо у учун айрим имтиёзлар яратилган. Бу   ҳақда Alter Ego  дастурида Зангиотадаги аёллар колониясида муддатни ўтаган собиқ маҳбус қиз сўзлаб берган.

“Унда муаммолар йўқ, ҳолати ёмон эмас. У ҳам умумий отрядда муддатни ўтамоқда, қандайдир ВИП шароитлари йўқ. Фақат унинг тўртта кровати бор ва уларни парда билан ўраб олган”, - деди видеоинтервью қахрамони.

Шунингдек, унга “нафас олувчи” материалдан тикилган кийим, бошқалар кийиши мумкин бўлмаган ипчалик этик   берилган. Биринчи президент қизига катта жўнатмалар олиб кирилади, у умумий ошхонадан овқатланмайди.

Шу билан бирга, қизнинг айтишича, Каримова қамоқхонада ишламайди. Бир марта у ишга чиққан ва қўзғолон кўтарган.

“У оммавий чиқишлар қилиб туради. Унинг устидан   ҳеч ким кулмайди, аксинча, унинг ўзи буни келтириб чиқаришга уринади”, - деди у.

“Унга жуда катта   енгилликлар берилади. Уни ҳеч ким жазоламайди,   бирор нарсани истаса, албатта бунга эришади...Буни ВИП шароит деса ҳам бўлади”, - дея хулоса қилди қиз.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.